“Жаҳон адабиёти”нинг йигирма йиллигига бағишланган тўплам нашр этилди!

muqova_JAd_to`plam 1

“Ўзбекистонда мустақиллик даври маънавияти ривожида “Жаҳон адабиёти” журналининг ўрни ва аҳамияти” тўплами “Жаҳон адабиёти” журнали таъсис этилганининг йигирма йиллигига бағишланган. Ушбу журнал ўтган вақт давомида халқимизнинг маънавий бойликларидан бирига айланди. Журналда эълон қилинган ва қилинаётган асарлар барча ёшдаги ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириб, уларнинг том маънодаги адабиёт дурдоналарига ошно бўлишига кўмаклашади. “Ўзбекистонда мустақиллик даври маънавияти ривожида “Жаҳон адабиёти” журналининг ўрни ва аҳамияти” тўпламида машҳур давлат ва жамоат арбоблари, адабиёт намояндалари, шоир ва адиблар, мунаққид ва таржимонлар, умуман, журнал билан алоқадор кишиларнинг мазкур нашр ҳақидаги фикрлари жамланган. Тўплам кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

Тўплам «Академнашр»  нашриётида 500 нусхада чоп этилган.

7 Menga yoqdi
0 Menga yoqmadi