“Жаҳон адабиёти”га мактублар

Rustam_qurbonboyev

Мактаб кутубхонасидан ўқувчилар, ўқитувчилар, турли мазмундаги адабиётларни ўқиб турадилар.
Шулар қаторида “Жаҳон адабиёти” журналининг ҳам ўрни бор.
Масалан, журналнинг 2021-йил, август сони Алишер Навоий бобомиз ғазали билан бошланиб, унинг умумий мазмун-моҳияти ўқувчиларга батафсил тушунтириб ўтилган.
Яна бир томони, ғазалнинг инглизча таржимаси берилган.
Журналда ўзбек тилига янги таржима қилинган чет эл ёзувчиларининг асарларини дунё насри янгиликлари сифатида қабул қиламиз.
Шеърият ихлосмандлари рус тилидан Ойгул Суюндиқова таржимасида Марина Цветаеванинг “Соғинч солди қалбимга оташ” туркумидан ёритилган шеърлари билан танишишлар мумкин.
Журнал муқовасида жаҳон рассомлар ижодидан намуналар берилиши тасвирий санъат билимдонларига енгиллик яратмоқда.
Хулоса килиб айтганда, “Жаҳон адабиёти» журнали, ўз ўқувчиларининг маънавиятини бойитишда, келажакда маърифатли инсон бўлиб камол топишида тарбиявий аҳамият касб этади.
Келгусида “Жаҳон адабиёти” журналининг барча ижодкорларига ўз номимдан, мактабимиз ўқувчилари номидан мустаҳкам соғлик, маънавият-маърифат тарқатишдек савобли ишларида омадлар тилаб қоламан!

Рустам ҚУРБОНБОЕВ,
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри,
19-умумтаълим мактаби,
Олий тоифали технология
фани ўқитувчиси.

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:
1 Menga yoqdi
0 Menga yoqmadi