Ўқувчилар ҳаётида тарбиявий журналлар

“Жаҳон адабиёти”га мактублар

“Тафаккур”, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик” журналларининг мактаб кутубхонаси жавонларидан ўрин олиши, шубҳасиз, мактаб жамоаси, айниқса, ўқувчилар тарбияси ва тафаккурининг ривожланишида катта аҳамиятга ега. Шунингдек, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг ўз иш фаолиятида ушбу журналларда чоп етилаётган бадиий ва публицистик асарларнинг ўрни беқиёс.

Aдабиёт дарсларида шоир-ёзувчилар, олимлар ҳаёти ҳамда ижоди юзасидан қисқача баён етилган маълумотларни кенгайтириш ва ўқувчиларни асарларнинг яратилиш пайти ёхуд сабаби билан таништиришда мазкур журналлар яқиндан ёрдам беради.

“Жаҳон адабиёти” журналида чоп этилаётган асарлар орқали ўқувчилар дунё адабиёти саҳнида юз бераётган янгиликлардан баҳраманд бўладилар.

Ушбу журналлар саҳифаларида бериб борилаётган ижод намуналари ўқувчиларда китобхонликка бўлган қизиқиш, ўқиган асарлари юзасидан тенгдошлари билан фикр алмашиш, мулоҳаза билдириш, баҳс-мунозарага киришишни ўрганадилар. Дарс жараёнида юқорида айтилган журналлардаги маълумотлар ўқувчиларда мутолаа завқини уйғотади. Уларда хоҳ журналнинг ўзи, хоҳ электрон вариантини бўлсин, топиб ўқиш истаги пайдо бўлади. Ўз-ўзидан, ўқувчи журнал мутолаасига қизиқиб, унинг кейинги сонларини интиқиб кута бошлайди. Бу билан эса ушбу журналларимизнинг ўқувчилар тарбияси ва дунёқарашидаги ўрни ижобий ўзгаришлар орқали яққол кўрина бошлайди.

 Мунаввара Нурманова

 Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани 6-ИДУМнинг олий тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси

Ижтимоий тармоқларда ёйиш:
0 Menga yoqdi
0 Menga yoqmadi